Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тите: «Энг кучли беш футболчини аниқлашда ҳам қийналиб қоламан»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи хушмуомалалиги билан алоҳида ажралиб туради.

Айниқса, айрим терма жамоалар устозларининг «чақиб олиш» одатларини инобатга олганда. Қозонга бразилиялик мутахассис Sport TV телеканалининг эксперти мақомида ташриф буюрганига қарамасдан, бир зумда ватандошлари ва хорижлик журналистлар қуршовида қолди.

Мураббий уларнинг барча саволларига жавоб қайтарди. Кейин сhampionat.com мухбири билан суҳбатга киришди.

- Конфедерациялар Кубоги хусусида қандай фикрдасиз?

- Умуман, юртингизда бўлишни ёқтираман. Бу турнирни эса мундиал арафасидаги мусобақа дейиш мумкин. Ажойиб муҳит, ўйинчилардаги масъулият ҳам шунга яраша. Айнан мана шу жиҳат мени бу ерга чорлади. Чили терма жамоаси кучли таассурот қолдирди. Уни турнирдаги энг кучли жамоа деб ҳисоблайман. Жамоа тарихи, футболчилар тажрибаси, анчадан бери ҳамкорликда тўп сураётганликларидан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага келдим. Жамоа ўз тактик услубига эга, Америка Кубогидаги зафардан кейин ўйинини янада кучайтира олди.

- Жулиано тўп сураётган РПЛни ҳам кузатиб борасизми?

- Албатта кузатаман. Мураббийлар штабининг вакиллари турли мамлакатларда, жумладан, Россияда ҳам бўлишди. Бразилия ташқарисида етмишдан ортиқ беллашувларни ўз кўзлари билан томоша қилишди. Хорижий чемпионатларни диққат билан кузатиб борамиз. Бевосита Жулиано хусусида тўхталадиган бўлсам, у билан «Интернасьонал» ва терма жамоада ишлаганман. Қўшимчасига, видеотасмаларни ҳам синчковлик билан кўриб чиқамиз.

- Россия - Бразилия ўртоқлик учрашуви қачонга режалаштирилган?

- Бизда Аргентина билан Австралияда куч синашиш ва кейин Россияга парвоз қилиш режаси мавжуд эди. Бироқ мен режани ўзгартиришларини илтимос қилдим. Ахир Австралияга етиб бориш учун 12 соат, Россияга келиш учун яна 24 соат учишимизга тўғри келади-да. У ҳолда машғулот ўтказиш учун умуман вақт қолмайди. Нима бўлганда ҳам, Россия терма жамоаси билан албатта, учрашув ўтказамиз.

- Рус тилида қайси сўзларни биласиз?

- Фақат битта сўзни ўргандим - «Спасибо».

- Криштиану Роналду Конфедерациялар Кубогини тарк этди...

- Дунёнинг энг яхши футболчиси, демоқчисизда, а? Мен эса энг сара бешликни аниқлашда ҳам қийналиб қоламан.  Чунки Месси, Роналду, Неймар, Гризманн, Азар, Видаль каби ажойиб юлдузлар бор. Уларнинг барчаси етакчи ўйинчилар.

- Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини муддатидан аввал нақд қилди. Қароргоҳингизни Россиянинг қайси шаҳрига режалаштиряпсиз?

- Мураббийлар штаби етиб келган бўлсада, бу масалада якуний қарорга келганимиз йўқ. Биз билан Довуд ҳам етиб келган. Бу борада у аниқроқ маълумот бериши мумкин.

Довуд Эдуардо Гаспар - Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда жамоа координатори лавозимида иш олиб бормоқда. Саволларимизга у жавоб қайтарди.

- Бразилиянинг қароргоҳи хусусида бир тўхтамга келинганми?

- Мавжуд вариантларни кўриб чиқяпмиз. Кейин уларни Титега кўрсатамиз. Россиядаги асосий вазифамиз шу. Ўзимиз бўлган ва бизни қизиқтириши мумкин бўлган жойлар видеотасвирини намойиш этамиз.

- Сочига бўлган қизиқишингиз фақат ярим финал билан боғлиқ эмасдир?

- Инкор этмайман. Сочи вариантига қизиқишимиз кучлироқ. Лекин Москва ва Санкт-Петербургдек йирик марказлар ҳам бор. Шундай бўлсада, Сочи - ўзгача шаҳар, пляжлари бор. Қолаверса, Олимпиада туфайли сезиларли ўзгаришларни бошдан кечирган. Чиндан ҳам, ажойиб шаҳар. Лекин ҳаммаси фақат бизга боғлиқ эмас.

- Бошқа даъвогарлар ҳам борми?

- Австрия, Норвегия, Голландия, бошқа жамоалар ҳам қараб туришмайди. Ҳозирча аниқ талабгорларни билмаймиз. Аммо Сочига келишни истайдиганлар кўп бўлишига шубҳа йўқ.

- Логистика нуқтаи-назаридан Москва варианти анча қулай бўларди.

- Албатта, Москва бошқа шаҳарлардан унча узоқ бўлмаган марказий нуқта. Лекин очиғи, логистика масаласи мени унчалик қизиқтирмайди. Асосийси-шинам меҳмонхона, сифатли машғулот майдони, қизиқарли инфратузилма. Спортчилар дам олиш кунларида оила аъзолари билан ҳордиқ чиқаришлари учун бу жуда муҳим.

- Футболчиларга ўз яқинларини олиб келишга рухсат этиладими?

- Мен терма жамоа делегациясини жойлаштириш билан шуғулланаман. Оила аъзоларига келсак, уларга имкони борича ёрдамлашишга ҳаракат қиламан. Яқинроқ жойдан уларга меҳмонхоналар топиш ва шунга ўхшаш масалаларда. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ талаб қилмаймиз. Лекин меҳмонхонада яшаш ва транспорт харажатларини улар ўзлари ҳал қиладилар. Биз фақат қариндошлар футболчиларга яқинроқ бўлишларидан манфаатдормиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:23, 11.07.2017.
Ўқилди: 7643 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.