Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Олмалиқ” футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирокини бошлайди

Баҳо:
+ | -

Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бу йил ҳам Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Олмалиқ” Осиё минтақасининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади.

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси мубоқили саналган ушбу мусобақа олдидан олмалиқликлар ўз таркибини Хитой чемпионатида ўйнаб келган Дилшод Раҳматов ва Шуҳрат Тожибоев билан кучайтирди. 

“Олмалиқ” Хошиминда бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра “D” гуруҳида “Чонбури Блювейв” (Таиланд) ва “Бейрут Банк” (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.  Таиланд клуби ўтган йилги клублар ўртасидаги ОЧнинг бронза медали соҳиби саналади.

“D” гуруҳида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Унда Таиланд клуби “Бейрут Банк” футзалчиларини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Эргата, 23 июль куни “Олмалиқ” Осиё чемпионатидаги илк ўйинини ўтказади. Александр Петров шогирдлари “Бейрут Банк” жамоаси вакиллари билан куч синашади. 25 июль куни эса ўзбекистонлик футзалчилар “Чонбури Блювейв”га рўбаро келади.

Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ
Вьетнам, Хошимин
“D” гуруҳи тақвими

21.07.2017

“Бейрут Банк” – “Чонбури Блювейв” 0:9

23.07.2017

“Олмалиқ” – “Бейрут Банк”

25.07.2017

“Чонбури Блювейв” – “Олмалиқ”

Қайд  этиш керакки, гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа плей-офф босқичига йўлланма олади. “Олмалиқ” клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига 14 нафар футзалчи билан ташриф буюрди:

Дарвозабонлар:

1. Клим Тюгаев

2. Равшан Элибоев

Ўйинчилар:

3. Жамолиддин Шарипов

4. Константин Свиридов

5. Артур Юнусов

6. Фарҳод Абдумавлонов

7. Дилшод Раҳматов

8. Жавлон Аноров

9. Дилшод Ирсалиев

10. Шуҳрат Тожибоев

11. Сарвар Шоаҳмедов

12. Илҳом Ражабов

13. Суннат Куралов

14. Сирожиддин Маҳмудов

Маълумот учун, клублар ўртасидаги ОЧнинг амалдаги чемпиони Япониянинг “Нагоя Оушенс” жамоаси саналади. ОЧ–2016 турнирининг кумуш медали Ироқнинг “Нафт ал-Васат” клубига насиб қилган бўлса, Таиланднинг “Чонбури Блювэйв” клуби бронза медалига эгалик қилган. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:34, 21.07.2017.
Ўқилди: 7589 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик