Ҳужумчи Альваро Мората Сингапурга етиб келди ва "Челси" таркибига қўшилди.
Клуб расмий твиттер саҳифасининг хабарига кўра, футболчи жамоада дастлабки машғулотини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» Сингапурда иккита ўртоқлик ўйини ўтказади: 25 июль куни «Бавария», 29 июль куни «Интер»га қарши.