Кириш Регистрация

«Пахтакор» Туркияда биринчи ўйинда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" Туркиядаги йиғин доирасида  биринчи назорат беллашувини "Сабаил"га қарши ўтказиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Озарбайжон Суперлигаси иштирокчисига қарши учрашувда ташаббусга эришган "шерлар" 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Аҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйгач, дарвозани ишғол қилган бўлса, Симич Канюкнинг жаримадан оширган тўпини дарвозага аниқ йўналтирди. Рақиб биринчи бўлимда бунга бир гол билан жавоб берди.

Танаффусдан сўнг тўп яна рақибдан олиб қўйилгач, бу сафар Ўринбоев зафар қучди. Искандеров эса майдон маркази атрофидан жарима зарбасини дарвозага йўллади.

"Пахтакор" - "Сабаил" - 4:1 (2:1)
Голлар: Аҳмедов, Симич, Ўринбоев, Искандеров
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Тожиев, Симич (Эрмаматов), Юсупов, Нуруллаев, Аҳмедов (Саъдиллаев), Безерра (Исматуллаев), Канюк (Искандеров), Каримов (Иброҳимов), Ўринбоев.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 19:49, 24.07.2017.
Ўқилди: 7424 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.