Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Роналдо ва “гул сотувчи аёл?!”

Баҳо:
+ | -

Таниқли футболчиларнинг фаолиятини тугатгандан кейин нима билан шуғулланиши кўпчиликка қизиқ, албатта. Футбол афсоналари эса яшил майдондан ташқарида ҳам ўзларини зериктириб қўйишмайди ва доимо мухлислар эътиборини йўқотмасликка интилишади. Биз бугунги саҳифамизда сўз юритадиган собиқ футбол юлдузлари ҳам ишқибозлар эътиборида қолишни хуш кўради. Боиси, улар футбол ўйнаш билан бирга фильмларда роль ижро этиш борасида ҳам етарлича қобилиятга эга эканликларини исботлаган. Демак, диққат марказимизда футболчи-актёрлар.

ЗАЙНИДДИН ЗИДАН — «АСТЕРИКС ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИДА»

Ўз вақтида футболчи сифатида жуда яхши фаолият олиб борган франциялик собиқ ўйинчи Зайниддин Зидан баъзан киноларда ҳам ўйнаб тураркан. Хусусан, у фаолиятини тугатган даврида Астерикс ва Обеликс қаҳрамонлари ижросидаги фильмнинг учинчи қисми суратга олинган. Мазкур картинада Зидан кичик эпизодик ролда намоён бўлганди. Агар фильмни кўрган бўлсангиз, мисрликлар костюмини кийган бир қаҳрамон тўп билан муомалада бўлади ва коптокни фильмдаги ошиқ йигитга бермаслик учун бошқа бир инсонга узатади. Ўша образдаги инсон Зидан эди. Қизиғи, у коптокни узатган образни ҳам спортчи гавдалантирган, яъни бу ролни баскетбол юлдузи Тони Паркер маромига етказиб ўйнаган.

ВИННИ ЖОНС — «ҚАРТАЛАР, ПУЛЛАР, ИККИТА СТВОЛ» ВА БОШҚАЛАР

Винни Жонс исмли ярим ҳимоячини билсангиз керак. У 1991/1992 йилги мавсумда «Челси» сафида тўп сурган. Тўғри, футболдаги фаолияти у қадар яхши кечмаган, аммо фильмларда ажойиб роллар яратган. Хусусан, «Қарталар, пуллар, иккита ствол» фильмида суратга тушганидан кейин унга таклифлар кўпайган. Шундан кейин Жонс телевидение ва кинода 80 дан ортиқ роллар яратди.

ЭРИК КАНТОНА — «ЭРИКНИ ИЗЛАШ»

Кантонанинг кинодаги фаолияти Жонсники каби омадли кечган. Агар британияликлар бир хил типдаги ролларни ўйнашса, французлар кўпроқ жиддий, драматик руҳдаги образларни маъқул кўришади. Эрик катта экранларга чиқа бошлаганида «Манчестер Юнайтед»да ўйнар, ҳатто регбичи сифатида ҳам ҳаракат қилганди. Эрикка асосий муваффақиятни «Эрикни излаш» драмаси келтирди. Мазкур фильм тақдимотида унинг қуйидаги гапи янграганди: «Мен инсон эмасман, мен Эрик Кантонаман».

НИКОЛЯ АНЕЛЬКА — «МУКАММАЛ УЗАТМА»

Николя Анельканинг кинодаги бирдан-бир роли унинг «ПСЖ»дан «Ливерпуль»га ўтиш пайтига тўғри келган. Роль футболчидан кўп нарса талаб қилмасди, Анелька кўчада қолган футболчи образини яратиб бериши керак эди… Николя тўпга кучли зарба бериш ёрдамида таъқибчисидан қутулади.

ПАУЛЬ БРАЙТНЕР — «ЛЕЙТЕНАНТ СЛЕЙДНИНГ ХАТОСИ»

Футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири, жаҳон ва Европа чемпиони, ҳатто Чемпионлар кубоги соҳиби Пауль Брайтнер германиялик Дик Западнинг «Лейтенант Слейднинг хатоси» комедиясида иккинчи даражали ролни гавдалантирган. Спортдаги фаолиятини якунлаганида эса Брайтнер «Африкадаги ўлим» жангари фильмида суратга тушган. Шунингдек, кўп бора телесериалларда образлар яратган.

ПЕЛЕ — «ҒАЛАБА» ВА БОШҚАЛАР

Футбол афсонаси Пеле ҳам кинода роль ижро этиш борасида яхшигина тажрибага эга. У «ўалаба» номли картина орқали кино соҳасида дебют қилади. 1969 йилда эса илмий-фантастик сериал — «Нотанишлар», уч йил ўтгач, «Ҳаракатга келтириш» фильмида бош ролни гавдалантиради. Кейинчалик футбол афсонаси яна иккита образни — «Педро Мико» номли бразил драмасида фирибгар ва «Аниқ зарба» кинокартинасида футбол мураббийсини яратади.

РОНАЛДО — «ГУЛ СОТУВЧИ АЁЛ»

Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 10:38, 25.07.2017.
Ўқилди: 13653 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.