Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Неймар «ПСЖ»га ўтса, УЕФА текширув ўтказади

Баҳо:
+ | -

УЕФА лицензиялаштириш бошқармаси бошлиғи Андреа Траверсо баёнот бериб, Неймар «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтса, албатта текширув ўтказилишини маълум қилди.

Аввалроқ Испания Ла лигаси раҳбарияти ушбу трансфер юзасидан УЕФАга шикоят киритиши борасида баёнот берганди.

«Бу трансфер молиявий фэйр-плей қоидасига мос келадими йўқми, УЕФА уни ҳар томонлама текширади. Бизга шикоят келиб тушмаса ҳам, ҳар қандай ҳолатда текширув ўтказамиз.

«ПСЖ» Европанинг бошқа жамоалари каби қоидани бузмаслиги керак. Жамоанинг сўнгги 3 йил давомида зарари 30 миллион евродан ошмаслиги керак», – деди Траверсо.

ОАВда тарқатилаётган маълумотларга қараганда, «ПСЖ» 25 ёшли бразилиялик футболчини 222 миллион еврога сотиб олади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 20:38, 31.07.2017.
Ўқилди: 7470 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик