"Фиорентина" клуби "Боруссия" Д яримҳимоячиси Эмре Мўрни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Италиялик журналист Альфредо Педулла хабарига кўра, "бинафшалар" 20 ёшли футболчини "Ювентус"га ўтиб кетган Федерико Бернардески ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Ўтган мавсумда Мўр Германия чемпионатининг 12 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.
"Боруссия" Д футболчисини 20 млн еврога сотишга тайёр.