"Лестер" яримҳимоячиси Дэнни Дринкуотер фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, 27 ёшли футболчи учун Лондон клуби 9 млн евро беришга тайёр.
Ўтган мавсумда Дринкуотер АПЛнинг 29 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг “Лестер” билан имзолаган шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади.