Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

JFL футбол мактабида қизлар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилади

Баҳо:
+ | -

Jugend Fussball Leistungszentrum in Taschkent юртимизда болалар футболи билан биргаликда қизлар футболини ҳам ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Шу муносабат билан JFL ва Германия элчихонаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Унга кўра футбол мактабида қизлар гуруҳлари ташкил этилади. Ҳозирда Германиядан аёл мутахассис таклиф этиш борасида элчихона билан музокара ўтказилмоқда. Музокара муваффақиятли кечган тақдирда немис мураббийи Тошкентда истиқомат қилади ва доимий равишда JFL'да фаолият юритади.

Шу билан бирга германиялик мутахассис иштирокида юртимиздаги маҳаллий мураббийлар учун семинарлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Қизларнинг руҳияти ва физиологияси бошқача бўлиб, улар билан ишлаш анча билим ва кўникма талаб қилади. Юртимизда бундай малакага эга мутахассислар кам бўлгани боис, JFL мураббийлар тайёрлаб боришни ҳам мақсад қилган.

Ўғил болалар мураббийлари эса JFL'нинг Германиядаги бош мактаби -  Jugend Fussball Leistungszentrum in Schlotheim билан доимий алоқада бўлиб, тажриба алмашиб боради. Мутахассисларимиз Германияда малака ошириб қайтиши кўзда тутилган. Футбол мактабида иш тизими тўлиғича Германия андозалари асосида юритилади.

Фарзандингиз футбол сир-асрорлари билан бирга инглиз ва немис тилларини ўрганиб бориши ва таълим олиши малакали методистларнинг кузатуви остида бўлишини истасангиз, JFL'га мурожаат қилинг.

Телефон рақамлари: +99890 9999890, +998 95 1959890

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:53, 02.08.2017.
Ўқилди: 2770 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.