"Барселона" клуби "Атлетико" билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга қарор қилди.
AS хабарига кўра, клуб раҳбарлари ўзаро учрашувда Гризманнинг трансфери бўйича музокара ўтказмасликка келишиб олди.
Маълумки, "Атлетико" трансфер тақиқи туфайли 2018 йил январгача янги футболчилар билан шартнома имзолай олмайди. Шу туфайли, клуб президенти Мигел Жил Марин "Барселона" президенти Хосеп Бартомеудан Гризманни қўлга киритиш бўйича ҳаракат бошламасликни илтимос қилган. Чунки, "Атлетико" 2018 йил ёзига қадар унинг ўрнига янги футболчи ололмаслигини айтган. Ўз навбатида, Бартомеу унинг илтимосини қабул қилиб, Гризманнинг трансфери бўйича музокарани 2018 йил ёзига қолдиришга ваъда берган.