Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Бавария»ни ранжитган истеъдод ёхуд «Милан»нинг янги юлдузи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Янгиланган «Милан»нинг Халқаро чемпионлар кубогида «Бавария»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Bombardir.ru мазкур баҳсда «россонери»нинг иккита голига муаллифлик қилган иқтидорли футболчи Патрик Кутроне ҳақида мақола тайёрлади.

Афтидан, миланликлар сафини тўлдираётган янги ўйинчилар жиддий рақобатга тайёр туришлари керакка ўхшайди.

Патрик Кутроне январда 19 ёшни қаршилади. «Милан» мактабида 2006 йилдан ўқишни бошлаган ҳужумчи ҳамон мазкур жамоага содиқ. Кутроне - янги Филиппо Инзаги бўлиши мумкин. У Италиянинг турли ёш тоифаларидаги термаларига чақирилган, ўтган мавсум охирларида эса «россонери»нинг асосий таркибида дебютини нишонлади. «Болонья»га қарши кечган ғалабали ўйинда беш дақиқа тўп сурган Патрик фақатгина сариқ карточка олгани билан ёдда қолди. Шунга қарамай, янгиланаётган «Милан»да ундан ҳали кўп фойдаланишмоқчи.

- Кутроне, ҳаттоки, болалигида ҳам ҳамиша кўпроқ гол уришни истарди. Унда шунга мойиллик бор, - деганди «Милан» ёшлар сектори раҳбари Мауро Бьянкесси ёш иқтидорга таъриф бераркан. Ёш ҳужумчи «россонери» примаверасида бир ўйинда ўртача иккита голдан ортиқроқ кўрсаткич қайд этди. Кутроне доимо бўш ҳудудлар ахтаради, асосий эътибори тўпни рақиб жарима майдончасида эгаллаб олишга қаратилади.

Мората - Кутроненинг кумири. «Альваро - мен ёқтирган форвардлар тоифасидан. Унинг ажойиб техникаси бор, тўпни ҳимоячилардан ёпишни ажойиб тарзда уддалайди. Қолаверса, жарима майдончасидаги ҳаракатлари ҳам ёқади», - дейди Патрик. Ҳозирча Кутроне у қадар машҳур эмас, аммо «Бавария»га қарши кечган баҳсда топ клублар дарвозасини ишғол қилиши мумкинлигини исботлади. Дастлабки гол урилган вазиятда жарима зарбасидан узатилган тўпга биринчи бўлиб етиб борди, кейинги ҳолатда эса «Милан»нинг тезкор қарши ҳужумини самарали якунлади. Учрашувдан сўнг Кутроне Роберт Левандовски билан либос алмашди. Польшалик юлдуз унинг сазасини ўлдирмади.

«Милан»да иқтидорли ёшлар бисёр. Жанлуижи Доннарумма - жаҳондаги келажаги порлоқ дарвозабонлардан бири. Ҳимояда Давиде Калабрия бор, ҳужумда эса айнан Кутронега умид боғлашмоқда. «Верона» ушбу форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо Патрикнинг ўзи орзусини амалга ошириш ниятида.

- «Бавария»га қарши ажойиб ўйин ўтказдик. Биринчи голни урганимда тўп дарвоза тўридан жой эгаллаганига ишонмагандим. Иккинчи вазият эса қойилмақом комбинация маҳсули. Умид қиламанки, «Милан»да қоламан, бутун фикру хаёлим кейинги ўйинларда, - деди Кутроне.

Олдинда уни Карлос Бакка ва Андре Силва билан соғлом рақобат кутиб турибди. Шунингдек, «Милан» ва «Фиорентина» Калинич бўйича келишувга эришишгани айтилмоқда. Бу форвардларнинг ҳаммаси анчадан буён юқори даражали ўйин кўрсатиб келишмоқда. Кутроне улардан нимадир ўрганиб, ўсишда давом этишга тайёр. Патрикнинг «Милан» билан шартномаси 2018 йил ёзида ниҳоясига етади. Демак, битим якунлангунга қадар Кутронедан «Милан»га фойда келтириши мумкинлигини исботлаш талаб этилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:04, 07.08.2017.
Ўқилди: 11832 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.