Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Ўзбекистонлик ёш полвонлар Осиёда тенгсиз деб топилди

Баҳо:
+ | -

IKA ва Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси тақвим режасига асосан жорий йилнинг 9-13 август кунлари Эрон Ислом Республикасининг Божнурд шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
 
Осиё қитъасининг 20 га яқин давлатларидан келган ёш курашчилар анжуманида Ўзбекистон шарафини Олим Равшанов мураббийлиги остидаги 5 нафар иқтидорли полвонлар ҳимоя қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кураш Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қизғин кечган баҳслардан сўнг ўзбекистонлик спортчилардан Эркин Қозоқов 66 кг, Маддиёр Эркинов 73 кг, Сухроб Эгамбердиев +100 кг вазн тоифаларида қитъада тенгсиз деб топилди. 81 кг вазнда гиламга чиққан Бунёд Турсунов финалда мезбонлар вакилига имкониятни бой бериб кумуш медалга муносиб кўрилди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа медаллар ҳисоби бўйича Эрон (3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) давлатидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
 
Ўзбекистонлик курашчилар бугун, 14 август куни соат 01-00 да Тошкент аэропортида кутиб олинди.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 14:18, 14.08.2017.
Ўқилди: 4020 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик