Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Олий лига. “Насаф” - “Бунёдкор” (превью)

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 18-турида “Насаф” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Учрашув “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.

Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 21 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 12:29 “қалдирғочлар” фойдасига.

Бу жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. Унда “аждарлар” 3:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида 10 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” ҳам Қаршидан 2 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 11та тўп киритилган. Тўплар нисбати 6:5. “Насаф” фойдасига.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида сўнгги ғалабасини 2010 йили нишонлаган. Қизиқарлиси, “Насаф” ўз тарихида “Бунёдкор”ни Қаршида Бердиев бошчилигида илк марта 2013 йили мағлуб этган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:
28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:1
26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0
26.08.2012. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0

Айни пайтда “Насаф” жамоамиз 29 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 25 очко бор. Улар турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

“Насаф” футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 27та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 15та тўп ўтказиб юборган. “Аждарлар”нинг барча голларига жами ўн икки нафар футболчи муаллифлик қилган. Айни пайтда жамоа тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. Унинг ҳисобига 10та гол ёзилган.

“Бунёдкор” жамоаси бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозаларидан 16т тўп олиб чиқишган. “Қалдирғочлар”нинг голларига жами 6 нафар футболчиси муаллиф бўлган. Жамоанинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамов ҳисобланади. Унинг ҳисобига 9та гол ёзилган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида 17 август куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:45да бошланади.

ЎзПФЛ 18-тур
“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент)
18.08.2017. “Марказий” стадион. 19:30да
Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)
Ёрдамчи ҳакамлар: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:42, 16.08.2017.
Ўқилди: 4871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.