«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати стартида жамоасига ёрдам беролмайди.
Футболчи «Реал»га (0:2) қарши Испания суперкубоги баҳсида тиззасидан жароҳат олган.
Каталониянинг RAC1 радиостанцияси хабарига кўра, Луис Суарес тахминан бир ойга сафдан чиққан.
Ҳозирча «Барселона» унинг жароҳати бўйича расмий баёнот бермади.