Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Андрей Демченко: "Обод" - тўғри йўлдан бормоқда"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Обод" - "Бухоро" (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимда футболчиларим умуман ўзларига ўхшамади. Худди руҳий тушкунликка тушиб қолгандек тўп суришди. Майдонда жуда оғир ўйнашди. Натижада жуда оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик ва иккита гол ўтказиб юбордик. Ёш болаларча хато қилдик, десам муболаға бўлмайди.

Танаффусда шогирдларим билан яхшилаб гаплашиб олдим ва иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзгарди. Шунинг самараси ўлароқ иккита гол урдик, афсуски, яна оддий жой хато қилдик ва учинчи гол ўтказилди. Ваҳоланки, дурангга эришишга яқин эдик.

Ўтказиб юборилган голларда қайсидир чизиқни алоҳида айбдор сифатида кўрсатиш мушкул. Чунки футболда хатолар занжир сингари бир-бирига боғлиқ бўлади. Дарвозабон эса, ўша занжирнинг охирги бўлаги ҳисобланади. Аввалги икки ўйинда гол ура олмагандик, бу сафар ютқазган бўлсак-да, рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилдик. Жамоа ўйини ўсяпти, шунчаки, бизга вақт керак. Мен жамоани тўғри йўлда кетяпти, деб ўйлайман.

Бугунги рақибнинг биздан устунлиги шунда бўлдики, уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган экан. Бизга шу жиҳат панд беряпти. Аммо бемалол айтишим мумкин, биз қолган учрашувларда ҳам ҳеч кимга совға бўлмаймиз. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари сабабли, олий лигада танаффус юзага келади. Ўша вақт биз учун хизмат қилади, деган умиддаман. Боиси, давралар оралиғида бизда вақт кам бўлди, ўша етмаган вақтни сентябрь ойидаги танаффус орқали тўлдиришга ҳаракат қиламиз" - деди Демченко.

Манба: fcobod.uz
Киритилди: 22:42, 19.08.2017.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.