Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«12 сентябрь куни президентлик сайлови?» ЎФФ ўз низомига амал қилмаётганликда айбланди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади.

ЎФФ низоми ва Ижроия қўмитаси қарорига кўра (27-модда, 2-банд), ҳисобот-сайлов конференциясига 6 ҳафта вақт қолганида ташкилот бу ҳақда расман маълумот бериши шарт.

Қайд этиш керак, Эронга қарши ЖЧ—2018 саралашидан жой олган учрашувдан кейин, аниқроғи, 15 июнь куни ЎФФ матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилган. Бироқ аниқ сана кўрсатилмаган. Бунда асосий масала Самвел Бабаяннинг камида 5 сентябрга қадар миллий терма жамоа бош мураббийи бўлиб қолишига қаратилган, ҳисобот-сайлов конференцияси масаласи бу хабарга илова қилинган.

Энди ЎФФ ўз низомидан келиб чиқиб, сайловгача 6 ҳафта қолганида аниқ санани айтган ҳисобланмайди. 12 сентябрь санаси эса ҳозирча норасмий манба томонидан айтилган бўлиб қолаверади. ФИФА ва ОФК бундан воқиф этилгани футбол жамоатчилигига маълум қилинмаган.
«Anhor.uz»нинг қайд этишича, ЎФФ президентлиги учун номзодлар сайловга 4 ҳафта қолганида ошкор этилиши лозим. Бироқ бу масалада ҳам ташкилот ҳозирча жим. Демак, футбол жамоатчилигида мавжуд вазиятни кенг муҳокама қилиш учун вақт ва имконият етарли бўлмаслиги мумкин. Шундан келиб чиқилса, хабарда ЎФФни шаффоф ташкилот дейиш мумкинми, деган фикр илгари сурилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:26, 21.08.2017.
Ўқилди: 12323 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик