“Барселона” футболчиси Серхио Сампер фаолиятини “Лас-Пальмас”да давом эттиради. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, Сампер мавсум охиригача “Лас-Пальмас”да ижара асосида ўйнайди, кейин эса яна “Барселона”га қайтади.
“Барселона” ўйин фалсафаси маъқул келгани учун Самперни айнан “Лас-Пальмас”га беришга қарор қилди.