Кириш Регистрация

Вилоят дербисида «Қўқон-1912» «Нефтчи»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 19-тури доирасида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди. Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Умуман олганда, водий дербиси номини олган  ўйинлар шиддатли ва қизиқарли тарзда ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу баҳс ҳам олдинги дербичлардан қолишмади.

Учрашувдаги биринчи ҳужумни "Нефтчи" футболчилари ташкил этишди. 7-дақиқада учрашувда мезбонлар ҳисобни очишди. Қўқонликларнинг ажойиб комбинациясини Носир Отақўзиев голга айлантирди. Носирбек биринчи даврадаги учрашувда ҳам "Нефтчи" дарвозасига тўп киритганди. 12-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. Мамазулумов бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. 17-дақиқада дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келди. Ашуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28-дақиқа қўқонликлар хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Сўнгги паллада Юсупов тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шундан кейин икки дақиқа ичида мезбонлар яна иккита қулай имкониятга эга бўлишди. Бироқ омад ўша вазиятларда фарғоналикларга кулиб боқди. 32-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасини “Нефтчи” посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади.

Иккинчи таймни ҳам Нўъмон Ҳасанов шогирдлари шиддатли тарзда бошлашди. 55-дақиқада Мўйдин Мамазулумовнинг боши билан берган зарбаси сал ноаниқ бўлди. 66-дақиқада Мўйдин Мамазулумов жарима майдончаси ичида боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни тенглаштирди. Орадан 2 дақиқа Носир Отақўзиев бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 72-дақиқада Суҳроб Бердиев шериклари бошлаб берган ҳужумни рақиб дарвозасини ишғол этиш билан якунлади, 3:1.

Учрашувнинг қолган қисмини ҳам юқори савияда ўтказган "Қўқон-1912" жамоаси дербида ишончли ғалабага эришишди ва очколар сонини 33 тага етказиб олишди.

Олий лига, 19-тур
«Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 3:1 (1:0)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
Голлар: Носир Отақўзиев – 6, 68, Суҳроб Бердиев – 72, - Мўйдин Мамазулумов – 66.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов (98. Хушнуд Авилов-46), 9. Носир Отақўзиев (11.  Андрей Сидоров – 76), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (14. Дониёр Ҳасанов – 63).
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 3. Достон Турсунов, 4. Камрон Кападзе (44. Аброр Исмоилов-78), 10. Мўйдин Мамазулумов, 17. Музаффар Музаффаров, 19. Жасур Ҳасанов, 24. Абдужамол Исроилов (20. Дилёр Эрматов – 65), 32. Мурод Тўйчибоев, 33. Темур Ҳакимов, 71. Алишер Шоғуломов (99. Отабек Ҳайдаров-65), 94. Бобур Йўлдошев.
Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 23. Абдураҳмон Аблулҳақов, 38, Карен Абрамов, 70. Мансур Саидов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:04, 26.08.2017.
Ўқилди: 3907 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.