Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик иккинчи боксчи чорак финалга йўл олди.
91 кг.гача бўлган вазнда Германияга йўл олган Санжар Турсунов иккинчи босқичда аргентиналик Ямил Пералта Харага қарши жанг олиб борди. Боксчимиз илк марта ЖЧда иштирок этаётганига қарамай, тактик жиҳатдан яхши жанг олиб борди. Якунда ҳакамларнинг 4 нафар Турсуновга ғалабани тақдим қилган бўлса, бир нафари Пералтанинг устунлигини эътироф этди.
Ҳамюртимиз дастлабки босқичда никарагуалик Жеффри Гонсалесни мағлубиятга учратганди. Санжарнинг чорак финалдаги рақиби недерландиялик Рой Корвинг бўлади.