“Бавария” жамоаси президенти Ули Хенесс мюнхенликлар Европанинг кучли клублари билан рақобатлаша олишини гапириб ўтди.
“Бавария” Европа клубларига рақобатдош эмас деб ўйламайман . Дунёнинг ҳеч қайси клубида биз каби кўп пул йўқ. Мен айнан клубнинг пуллари ҳақида айтяпман. Бу жуда мухим.
Бошқа клублар ўзларининг бой хўжайинлари ҳисобига кун кўришади. “Бавария” ундай эмас ва биз бу билан фахрланмаймиз. Биз ўзимиз фойда ҳисобига пул топаётганимиздан бахтлимиз.
Албатта охирги ўн йилликда трансфер бозорида аҳвол ўзгарди. Лекин очиғини айтсам мен 100 миллионга футболчи сотиб олмаган бўлардим. Чунки ҳеч қайси футболчи бунча пул турмайди" , - дея Хенесс сўзларини келтирмоқда Bild нашри.