"Ювентус" клуби ҳамон "Ливерпуль" яримҳимоячиси Эмре Жон билан қизиқмоқда.
Corriere dello Sport хабарига кўра, туринликлар футболчи учун январь ойида 10 млн евро беришни режалаштирмоқда.
Маълумки, Эмренинг мерсисайдликлар билан имзолаган шартномаси 2018 йил ёзида ниҳоясига етади. Агар "Ювентус" сабр қилса, уни бепул қўлга киритиши мумкин.