Британиялик енгил атлетикачи Муҳаммад Фараҳ "Арсенал" таркибида хайрия ўйинида майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлди.
Ўрта ва узоқ масофаларга югуриш бўйича Олимпиада чемпиони ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ҳаммани ҳайратга солди.
Шундан сўнг, "Арсенал" фанатлари клуб раҳбариятига қарата спортчини жамоага таклиф қилишни талаб этишди.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" айни пайтда АПЛ жадвалида 16-ўринда бормоқда.