Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«0»дан «400»гача ёхуд футболкалардаги рақамлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бу нарса ўйлаб чиқилганлигининг сабаби, бир футболчини бошқасидан ажратиб олиш эди, албатта. Чунки ўша пайт аксарият мухлислар яхши ёки ёмон ўйнаётган футболчиларни тезда ажратолмасдилар. Илк вақтларда футболчилар асосан «1»дан «11»гача бўлган рақамлар остида майдонга тушардилар. Лекин кейинчалик бошқа рақамлар ҳам муомалага кирди. Ҳозирда асосан «1»дан «99»гача бўлган рақамлардан фойдаланишади. Тўғри, шунинг баробарида ноодатий рақамлар ҳам учраб туради. Яқин ўтмишда Шотландиянинг «Абердин» клуби аъзоси Хишем Зеруали ҳаммани ажаблантирган ҳолда майдонга «0» рақамида тушган. Мухлислар ҳатто эркалаб, унга «Зеро», деб лақаб қўйиб олишган.


«1» рақами одатда дарвозабонларга тегишли бўлади. Шу сабабли ҳам бу рақамда бошқа амплуа вакилларини учратиш ноодатий ҳисобланади. Масалан, ўз вақтида «Чарльтон» аъзоси Стюарт Балмер, «Слима Уондерерс» клуби вакили Жо Бринкет, «Партизан» футболчиси Симон Кукчевич ва АЕКда фаолият юритган Пантелис Кафес дарвозабонларнинг рақамларида майдонга тушишган. Шунингдек, Чиапасско шаҳрининг «Ягуар» жамоасида тўп сурган Адольф Баутиста Мексика футбол федерацияси рухсатига кўра, «1» рақамида тўп сурган. Кейинчалик у Гвадалахаранинг «Депортиво» клубига ўтган ва «100» рақами остида майдонга тушган.

1996|1997 йиллар мавсумида Мексиканинг «Монтеррей» клуби ўзининг етакчи футболчиларидан бири - Хесус Арельянога «400» рақамини берган. Бунинг сабаби шуки, футболчининг она шаҳри ўзининг 400 йиллик юбилейини нишонлаётган эди. Бразилиянинг «Гояс» жамоаси дарвозабони Харли ҳам 400-юбилей ўйинида айнан шу рақамли футболкадан фойдаланган. Авс-триялик Андреас Херцог терма жамоадаги ўзининг 100-ўйинида эгнидаги либосга 1 ва 2та нолни ёзиб, мухлисларни ҳайратга солганди.

1958 йилги жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган Бразилия терма жамоаси дарвозабони Жилмар «3» рақами остида ҳаракатланган. Голландия терма жамоаси голкипери Янгблад эса мундиалда «8» рақами остида иштирок этган.

2011 йилги Осиё кубогида ҳамюртларимизнинг ярим финалга чиқишларида катта хизмат қилган Улуғбек Бақоев ҳужумчилар учун ноодатий «2» рақамида 2та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ургани барчамизга маълум.

Японияда кўплаб футболчилар 4 - рақамли либос остида ўйнашдан бош тортишади. Фонетика нуқтаи-назаридан, «кунчиқар мамлакат»да «4» рақами «ўлим» сўзи билан маънодош. Шу туфайли япон футболчилари бу рақамни хосиятсиз санаб, ундан йироқроқ юришади.

Чилилик Иван Саморано «Реал»дан Миланнинг «Интер» клубига ўтгач, ўзининг севимли рақами - «9»дан фойдаланарди. Лекин кейинчалик жамоага Роналдо келгач, Саморанонинг рақамини бразилиялик футболчига беришди. Шунда «Иван Грозний» «18»ни ўзига олди, фақат рақамлар орасига «}» белгисини қўшиб қўйди.

Давоми>>>

Киритилди: 21:07, 03.09.2017.
Ўқилди: 7242 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.