Кириш Регистрация

ЖЧ-2026 мусобақасига даъвогар шаҳарлар рўйхати тақдим этилди

Баҳо:
+ | -

АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларининг бирлашган ташкилий қўмитаси футбол бўйича 2026 йилда ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасини ўтказиш учун даъвогар шаҳарларнинг таҳминий номига аниқлик киритди.

Унга кўра, 48 нафар терма жамоа иштирок этадиган жаҳон чемпионати мусобақаси ўйинлари ўтказиладиган шаҳарлар рўйхатида Калгари, Грин-Бей ва Сан-Диего каби шаҳарлар номи киритилмаган.

Дастлабки қайдномадан 41 та шаҳарга жой берилди. Уларнинг 32 таси АҚШ, 6 таси Канада ва учтаси Мексика мамлакатлари таркибига киради.

ФИФА учун тақдим этиладиган сўнгги расмий қайдномада 20–25 га яқин шаҳар қолади. Ариза 2018 йилнинг 16 мартида ФИФАга тақдим этилади.

ФИФА талабига кўра, ЖЧ ўйинларини ўтказиш учун даъвогар шаҳарлар сони 12 тадан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказадиган давлат номи 2019 йилнинг январь ойидан 2020 йилнинг февраль ойлари орасида аниқлаб олинади.

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг 2017 йил 10 январь куни қабул қилган қарорига кўра, жаҳон чемпионати биринчи марта 48 та жамоа иштирокида ўтади. 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:32, 08.09.2017.
Ўқилди: 7206 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.