«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўзининг Твиттердаги саҳифасига видео жойлаб, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньога мурожаат йўллади. У югуриш тренажёрида шуғулланаётгани намойиш қилиб, жароҳатдан фориғ бўлганига ишора қилди.
«Жозега етказинг, мен қайтяпман», — дея изоҳ қолдирди Ибраҳимович.
Златан ўтган ҳафтада "МЮ" билан янги шартнома имзолади ва ушбу мавсумда 10-рақамда ўйнаши аниқ бўлганди.