Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Абу Диаби фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб кўрган.
Маълумки, ҳозир футболчи эркин агент мақомини олган.
"3-4 ой давомида тайёргарлик кўриб, жисмоний ҳолатимни тиклаб олмоқчиман. Янги клуб излаяпман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўргандим.
Бироқ ишлаш ва футбол ўйнашни мақсад қилганман. Бошқа чемпионатларда ўзимни синаб кўрсам дегандим" - деб таъкидлади Диаби.
Эслатиб ўтамиз, Абу Диаби тез-тез жароҳат олиши сабабли «Шишадан ясалган» лақабини олган. У футболчилик фаолияти давомида 40дан ортиқ марта жароҳат олган.