"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Поль Погбанинг қилиғидан дарғазаб бўлган.
The Sun хабарига кўра, футболчи жароҳат олган бўлишига қарамай, машғулотларда кўриниш берган ва бир неча машқларни бажарган. Моуриньонинг фикрига қараганда, бу билан Погба жароҳатини оғирлаштириб юбориши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Погба "Базель"га (3:0) қарши ЕЧЛ ўйинида мушак жароҳатини олиб, 4-6 ҳафтага сафдан чиққан эди.