Кириш Регистрация

Ла лига. «Барселона» қийин ва иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида "Барселона" сафарда "Хетафе" меҳмони бўлди. Вальверде шогирдлари ёрқин ўйин намойиш қила олишмади, аммо муҳим 3 очкони қўлга киритишди.

Каталонияликлар биринчи бўлимда яққол голга тортадиган вазият ярата олишмади. Боз устига, 40-дақиқада Шибасаки жарима майдончасига ташқарисидан тўпни ерга туширмасдан Тер Штеген дарвозаси томон йўллади ва жуда чиройли гол муаллифига айланди. Бу "Барселона"нинг Испания чемпионатида ўтказиб юборган дастлабки голи бўлди. Орадан кўп ўтмасдан Месси жаримадан тўпни нақ "тўққизлик" томон тепди, аммо "Хетафе" посбони жуда қийин вазиятда жамоасини голдан қутқарди.

Иккинчи бўлимда каталонияликлар бироз тезликни оширишди ҳамда ўзлари яратган камсонли ҳужумларни голга айлантиришга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 62-дақиқасида мезбон ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ташқарисида қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибларга олдириб қўйди. Натижада Денис Суарес аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида "Барса" футболчилари ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди. Мессининг узатмасидан кейин Паулиньо икки марказий ҳимоячи орасидан ўтиб, мезбонлар жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" мавсумдаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа 12 очко билан пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 4-тур
Хетафе – Барселона 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 39 Сибасаки, 1:1 – 62 Денис Суарес, 1:2 – 84 Паулиньо.
Хетафе – Гуаита, Даконам, Антунеш, Суарес, Кала, Фажр, Бергара, Арамбарри (Портильо, 85), Сибасаки (Альваро, 54), Дьедиу (Мора, 71), Молина.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич (Паулиньо, 77), Серджи Роберто, Иньеста (Денис Суарес, 46), Бускетс, Дембеле (Деулофеу, 29), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Пике (10), Кала (32), Деулофеу (53), Альба (66), Суарес (73), Суарес (88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:06, 16.09.2017.
Ўқилди: 10463 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик