Кеча Термиздаги "Алпомиш" ўйингоҳида Термизнинг “Сурхон” жамоаси Қарши шаҳридан ташриф буюрган “Насаф-2” жамоасига қарши бахс олиб борди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларданоқ “Сурхон” жамоаси ўйиндаги устунликни ўз қўлига олишга харакат килди.
Учрашувнинг 3 - дақиқасида Акмал Абдурахмоновда қулай имконият бўлди. Афсуски бу вазиятда унга бироз аниқлик етишмади.
Учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисоб очилди. "Сурхон" жамоаси етакчи футболчиси Низомжон Норов чап қанотдан химоячларни ёриб ўтиб, рақиб дарвозабонинг олис бурчагини нишонга олди ва ҳисобни очди.
13-дақиқада Илҳом Комилов бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвоза томон йўллади, тўпни Насаф-2 дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда бир қатор хужумлар уюштирилганига қарамай ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда Нуриддин Хасанов ўрнига жамоамиз легионери Владислав Павленко майдонга туширилди. Владислав майдонга тушганидан сўнг жамоа ўрта чизиғида анча кучайиш кузатилди.
50-дақиқа хакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Акмал Абдурахмонов йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегди ва учрашувда ҳисоб ўзгармади.
Бир сўз билан айтганда иккинчи бўлимда ҳам “Сурхон”да бир қатор қулай имкониятлар бўлди, афсуски улардан унумли фойдалана олмадик, оқибатда ҳисоб ўзгармай қолди. “Сурхон” жамоа кичик лекин муҳим ғалабани қўлга киритди.
Кечаги учрашувда энг эътиборли ҳолат бу “Насаф-2” таркиби бўлди. Жамоа асосини 1999 ва 1998 йилларда туғилган ёшлар ташкил этар экан. Лекин улар ёш бўлишига қарамасдан маҳоратли футболчиларга ажойиб қаршилик кўрсатдилар.
Ўзбекистон Биринчилиги 26 тур учрашуви
17 сентябрь 2017 йил
“Сурхон” – “Насаф-2” 1-0
Ҳакамлар: Д. Клепиков (Тошкент), М. Файзуллаев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Гол: Низомжон Норов (9),
"Сурхон": 12. Акром Ходжаев, 3. Илхом Комилов, 4. Миржалол Курбонов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Нуриддин Хасанов, 8. Фаррух Хайдаров, 9.Низомжон Норов, 10. Сарвар Холматов, 16. Азизбек Усмонов, 21. Акмал Абдурахмонов,77. Жонибек Кучимов.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 33. Рашид Шаробиддинов, 17. Улугбек Маманоров, 18. Владислав Павленко, 22. Акбар Муродов, 27. Сардор Расулов, 30. Пулатов Ислом
"Насаф-2": 30. Лутфуллаев Амир, 5. Эркинов Шахбоз, 7. Муродов Орифжон, 8. Комилов Шохмалик, 10. Хамрокулов Мухаммадхон, 14. Халимов Жахонгир, 16. Изатуллаев Наврузжон, 18. Тухтаев Саддам, 22. Отакулов Элбек, 42. Шукруллаев Самандар, 45. Неьматов Алфайзи
Захира: 25. Кодиров Элшод, 6. Набиев Тимур, 19. Жумаев Жасур, 27. Жоникулов Шерзод, 31. Абдухаликов Сардор, 33. Абсоломов Фаррух, 38. Абдуллаев Жамшид
Огохлантириш: Ф.Хайдаров (26), С.Холматов (65),
Назоратчи: В. Нажафалиев (Тошкент).
“Сурхон” жамоаси Матбуот хизмати, Элёр Узоқов.