Аргентина матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг мавсум стартидаги ўйинидан ҳам хурсанд ва ҳам хавотирда.
Маълумки, футболчи Испания чемпионатининг дастлабки 5 турида 9та гол урди.
Шу туфайли, бир қатор нашрлар Мессидан тўхташни талаб қилмоқда. Хусусан, Ole журнали: «Лео, бир неча голларни терма жамоа учун асраб қўй!» деган муқова билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2018 саралашида 8та ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 4та гол урган. Аргентина эса саралаш турнири жадвалида 5-ўринда бормоқда.