«Реал» ҳимоячиси Марсело жароҳат олиб, сафдан чиқди.
Marca хабарига кўра, футболчи мушак пайларини чўзиб олган. Энди у икки ҳафта давомида жамоасига ёрдам беролмайди ва Испания чемпионати билан Чемпионлар лигасида ўйинларни ўтказиб юборади.
Марселонинг ўринбосари Тео Эрнандес ҳам жароҳатланганини ҳисобга олсак, «Реал»нинг чап қанотида муаммо юзага келган.