Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Турин ва Лондонда дербилар. Уик-энднинг асосий учрашувлари

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ҳафта ўртасида Испания, Италия ва Германияда чемпионат, Англияда эса кубок ўйинлари ўтказилди. Бугундан чемпионатларда навбатдаги тур ўйинлари бошланади. «Трибуна» томоша қилиш алоҳида тавсия қилинадиган эътиборга молик учрашувларга тўхталиб ўтамиз. Қайд этиш жоизки, келаси ҳафта ўрталарида Европа Чемпионлар Лигаси 2-тур ўйинлари бўлиши сабабли, бу ҳафта аксарият ўйинлар шанба оқшомида бўлиб ўтади. 

«ВЕСТ ҲЭМ» – «ТОТТЕНҲЭМ»

23 сентябрь. 16:30

Лондон дербиси. «Вест Ҳэм» кучли рақибига қарши сўнгги икки уй учрашувида бир хил – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Айниқса, айнан «Вест Ҳэм»дан мағлубият ўтган йили Почеттино шогирдларини чемпионлик курашидан чиқариб юборганди.

Билич шогирдлари мавсумни 3 мағлубият билан бошлаб, жадвалнинг сўнгги поғоналарида борди. Лекин жамоа 5 турда 4 ўйинни сафарда ўтказди. «Вест Ҳэм» ўз майдонидаги ягона учрашувда ғалаба қозонди, «Тоттенҳэм» ҳам жиддий қаршиликка дуч келиши тайин.

Ўз навбатида, «Тоттенҳэм» «Уэмбли»да омадсиз бўлса-да, сафар ўйинларида йўқотишсиз бормоқда. 2 ўйин, 2 ғалаба, тўплар нисбати – 5:0.

Айтганча, Англия Лига кубоги қуръасига кўра, жамоалар октябрда бу мусобақа нимчорак финалида ҳам тўқнаш келадилар.

«МОНПЕЛЬЕ» – «ПСЖ»

23 сентябрь. 20:00

Париж клуби ечиниш хонасидаги воқеалар, гўёки оддий ўйинга бўлган барчанинг эътиборини йиғмоқда. Неймар ва Кавани ўртасидаги зиддиятлар майдонга қандай кўчади? Пенальтини ким тепади? Бири гол урса, иккинчиси табриклайдими? Неймар Каванига тўп оширадими?

Хуллас, ўйин ўз йўлига, ҳафта давомида сизни безор қилган мана шу сериалнинг давоми қандай бўлишини билмоқчи бўлсангиз, бу ўйинни ўтказиб юборманг.

«СТОК СИТИ» – «ЧЕЛСИ»

23 сентябрь. 19:00

«Сток Сити» ўз майдонида Англия грандлари учун ҳақиқий синов бўлишда давом этаверади. Ҳьюз шогирдлари «Арсенал» устидан ғалаба қозониб, «Манчестер Юнайтед»дан очко тортиб олди. Энди навбат мамлакат чемпионига. Жамоа «Челси»га қарши кечган сўнгги 7 уй учрашувининг 4тасида очко олишнинг уддасидан чиққан.

Диего Коста масаласини ниҳоят ҳал қилган лондонликлар эса, таркибда бир қатор муаммоларга дуч келдилар: Давид Луиз «Арсенал» билан ўйинда майдондан четлатилган, Педро Родригес ҳам кичик жароҳат олди. Шунингдек, автофалокатга учраган Бакойоконинг ҳам ҳолати ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.

«Сток Сити»да Афеллай, Шоукросс, Камерон каби муҳим футболчилар майдонга туша олишмайди.

«ЮВЕНТУС» – «ТОРИНО»

23 сентябрь. 23:45

Сўнгги 10 ўзаро ўйинда «Ювентус»нинг қўли баланд келган бўлса-да, бу дерби, ҳар доимгидек қаттиқ курашлар остида кечиши табиий. Айниқса, май ойида бўлиб ўтган ўйинда ҳам сўнгги дақиқаларгача кураш кечган ва ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтдагина Игуаин ҳисобни тенглаштирганди.

Қайд этиш жоизки, бу сафарги дерби нафақат ўзаро ҳисоб-китоб, балки турнир эътибори билан ҳам муҳим. «Торино» мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади, 5 ўйиндан 3тасида ғалаба қозонди. «Ювентус» эса, ҳозирча юз фоизлик кўрсаткич қайд этмоқда. Демак бу учрашувда ё «Ювентус»нинг ғалабали сериясига ёки «Торино»нинг мағлубиятсиз юришига чек қўйилади. Буни ўтказиб юборманг.

«ЛЕСТЕР» – «ЛИВЕРПУЛЬ»

23 сентябрь. 21:30

Фукс, Варди, Уллоа, Жеймс, Ҳут – Жан, Лаллана, Ловрен, Матип, Клайн, Мане. Йўқ, бу исмлар билан тўқнашув юлдузлари саналгани йўқ. Жамоалар турли жароҳатлар туфайли, эслаб ўтилган муҳим футболчилардан навбатдаги ўйинда фойдалана олмасликлари мумкин.

«Лестер» 2014 йилдан буён ўз майдонида «Ливерпуль»ни доим ютиб келмоқда. Ҳатто икки кун олдин бўлиб ўтган Лига кубоги ўйинида ҳам Шекспир шогирдлари устун келдилар ва «Ливерпуль»ни мусобақадан чиқариб юбордилар.

«Ливерпуль» эса, августни жуда кучли ўтказиб, энди яна муваффақиятсизлик гирдобига кириб қолди – Манчестердаги йирик мағлубият, Чемпионлар Лигасидаги ва «Бёрнли» билан ўйинлардаги дуранг ва юқорида айтиб ўтилган мағлубият. Серия давом этадими ёки Клопп ниҳоят ўнгланиб олиш йўлини топадими?

Бу ўйиндан атиги уч кун ўтиб «Ливерпуль»ни Москвада ЕЧЛ ўйини кутиб турганини ҳам таъкидлаш жоиз. 

«АТЛЕТИКО» – «СЕВИЛЬЯ»

23 сентябрь. 16:00

Испания чемпионатида «Барселона»ни таъқиб этаётган бу икки жамоанинг ўйини кўпчиликнинг эътиборини тортиши табиий.  Ҳар икки жамоа ҳам ҳозирча Лигада мағлубиятга учрагани йўқ.

Бу жамоаларнинг охирги 16 ўйинининг 7таси дуранг билан якунланган. 7тасида «Атлетико»нинг қўли баланд келган. Ўтган мавсумда ҳар икки ўйинда майдон эгалари ғалаба қозонганди.

«Атлетико» ҳимоячиси Филипе Луис ҳали жароҳатини тиклаб улгурмади, меҳмонлардан эса Нолитонинг майдонга тушиши сўроқ остида. Шунингдек, Кевин Гэмейро собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши эътиборга молик. 

«ФЕНЕРБАҲЧЕ» – «БЕШИКТОШ»

23 сентябрь. 21:30

Туркияда ўзи 3та катта клуб бор. Уччови ҳам Истанбул жамоалари. Ва эртага улардан иккитаси орани очиқ қилади. Сўнгги икки мавсум чемпиони «Бешиктош» бу йилни ҳам кучли бошлади ва турнир жадвалини бошқариб бормоқда. «Фенербаҳче» учун эса, бу ўйин жадвалнинг юқори поғоналарига чиқиб олиш учун сўнгги имкониятлардан бири. Агар мағлубиятга учраса, орадаги фарқ 8 очкога етади ва бу Туркия учун катта масофа. 

«РОСТОВ» – «ЛОКОМОТИВ»

24 сентябрь. 18:30

Россия чемпионатида «ўзбек дербиси». Майдон эгалари таркибида Элдор Шомуродовнинг захирадан майдонга тушишини кутишимиз мумкин. Виталий Денисов эса, меҳмонлар асосий таркиби ўйинчиси саналади.

Ҳар икки жамоа ҳам турнир жадвалининг юқори поғоналарида боришмоқда. 10 учрашувдан сўнг «Локомотив» 20 очко билан учинчи, «Ростов» эса, шунча ўйиндан сўнг, 16 очко жамғариб, бешинчи ўринда жойлашган.

«РЕАЛ СОСЬЕДАД» – «ВАЛЕНСИЯ»

24 сентябрь. 23:45

Мавсумни жуда яхши бошлаб, уч турдан сўнг юз фоизли натижа кўрсатган сосьедадликлар охирги икки ўйинда мағлубиятга учрашди. “Валенсия” эса, аксинча, икки кун олдин “Малага” дарвозасига жавобсиз беш гол йўллаб, дуранглардан иборат сериясига барҳам берди.

Шу тариқа ҳар икки жамоа 9 тадан очко тўплаб, пешқадамларга яқин боришмоқда. Нисбатан тенг кучли жамоаларнинг ўйини ҳамма учун қизиқарли бўлиши шубҳасиз.

«РЕАЛ» ва «БАРСЕЛОНА»

Йўқ, бу ҳафта эл-классико йўқ. Аммо ҳар икки жамоа мухлислари одатдагидек, сиртқи курашнинг гувоҳи бўлишлари аниқ. «Реал» шанба куни соат 19:15да «Алавес» меҳмони бўлади, шу куни соат 23:45да эса, «Барселона» «Жирона»га қарши майдонга тушади. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, бу икки жамоа ўртасидаги рақобат мавсум охиригача давом этади.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 23:47, 22.09.2017.
Ўқилди: 3339 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.