Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"нинг жароҳатланганлар рўйхатига тушди. "Кўк-анорранглилар" расмий сайтида хабар берилишича, тиббий текширув натижасида Левандовскининг чап кўз косаси суяги сингани аниқланган.

Таъкидланишича, Левандовски Испания Кубоги ярим финали доирасида "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини ўтказиб юборади.

2025/2026 йилги мавсумда Роберт Левандовски 32 та расмий ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

"Барселона" сешанба куни, 3 март санасида "Атлетико"ни қабул қилади. Бу жавоб учрашуви бўлиб, биринчи баҳсда каталонияликлар Мадридда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишган эди. "Кўк-анорранглилар" вазиятни ўнглашлари керак бўлади.

Киритилди: 19:45, 01.03.2026.
Ўқилди: 28047 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик