«Милан» хўжайини Йонҳонг Ли клуб акцияларининг бир қисмини сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Reuters.
Маълумки, хитойлик тадбиркор Сильвио Берлусконидан клубнинг 99,93% акциясини 740 млн еврога сотиб олган эди. Энди эса хитойликлар "Милан" учун янги инвесторларни изламоқда.
Ли ўзига янги ҳамкор топиб, барча харажатларни тақсимлашни истаяпти.