"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ доирасида "Брайтон ва Хоув Альбион" (2:0) жамоасига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз гол ўтказмасдан 3 очкога эга бўлдик. Душанба, пайшанба ва бугун ўйинларда қатнашдик. Қайсидур вазиятларда ҳато қилдик, консентрацияни йўқотдик. Ротацияга қўл ураётган вақтда жамоа потенциалини сақлаб қолишини ҳам ўйлаш керак.
Жуда оғир ҳафта ўтди, БАТЭ билан ўйин жуда қийин бўлди. Бироқ барибир ўйинлардан мамнунман",– дейди Венгер.