Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ван де Вен янги клубидан катта маош талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Нидерландиялик футболчига бозорда талаб катта: «шпорлар» юлдузи учун курашда вазиятни диққат билан кузатиб бораётган «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари асосий фаворит ҳисобланмоқда.

CaughtOffside нашри берган маълумотларга кўра, ван де Вен янги клубда ҳафтасига тахминан 200 минг фунт стерлинг (230 минг евродан ортиқ) маош олмоқчи — у музокаралар давомида айнан шундай шарт қўйиш ниятида. Эҳтимолий трансфер қиймати 60–80 миллион фунт (70–93 миллион евро) атрофида баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи «Тоттенхэм» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 09:40, 03.05.2026.
Ўқилди: 4163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик