"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳимоячи Тео Эрнандеснинг ёзги трансферлар бозори вақтида "Реал"га ўтиши ҳақида гапирди.
"Тео билан Ла лиганинг ўтган мавсуми якунланишидан олдин гаплашиб олгандим. У "Реал"дан таклиф борлигини айтди. Тўғри, Тео ҳали жуда ёш, унга бундай жамоадан таклиф тушдими, албатта йўқ демадик.
Мен "Атлетико"да жамоага сотқинлар ўйнашини истамайман. Барча клубнинг ютуқлари учун хисса қўшишини истайман", - дейди Симеоне.