Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ўзининг "твиттер" саҳифасида жамоасининг ЖЧ саралашидаги Албания термасига қарши ўйинида мухлисларнинг қўллаб қувватлашига мухтожлигини ёзди.
"Биз Албанияга қарши ўйинда яхши ўйнашимиз керак. Испания термаси мухлисларнинг ёрдамига мухтожмиз. Чунки, бу ғалаба бизни ЖЧга яқинлаштиради", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Испания – Албания учрашуви 6 октябрь куни ўтказилади.