"Бавария" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Мюнхен жамоасида душманлари кўп бўлганлигини айтди.
"Барча менинг қаттиққўл эмаслигимни, қандай машғулот ўтказишни билмаслигимни айтишди. Уларнинг фикрига кўра, жамоа тайёргарлик жуда ёмон эди.
Биз италияликлар одамларга меҳрибон бўламиз, камроқ гапириб, кўп ўйлаймиз", — дейди Анчелотти "Gazzetta dello Sport" нашрига.
Карло Анчелотти "Бавария"да 2016 йилнинг ёзидан буён ишлаб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2016/17 йилги мавсумда Бундеслига чемпиони, шунингдек, икки бора мамлакат суперкубоги сохибига айланди.