Иккинчидан саккизинчи октябрга қадар Монреаль шаҳрида гимнастика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган машхур спортчимиз Оксана Чусовитина куни кеча турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Олимпиа ўйинларида иштирок этиш бўйича (7та) Гиннес рекордлари китобига киритилган ҳамюртимиз, шу тариқа 42 ёшида жаҳон чемпионати финалига чиққан илк гимнастикачига айланди.
Таъкидлаш керак, Чусовитина мазкур турнирда қатнашишдан олдин жиддий жароҳат олган эди.
Эслатиб ўтамиз, спортчимиз 2017-йил Бокуда бўлиб ўтган жаҳон кубогида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.