Голландия жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Белоруссияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Айни дамда голландларнинг очкоси 16 тага етди. 2-ўринда бораётган Швецияда эса 19 очко бор. Шведларда тўплар нисбати +19 бўлса, голландларда бу кўрсаткич +7 га тенг.
Демак, жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун Голландия саралашнинг сўнгги ўйинида Швецияни камида 7 тўп фарқи билан ютиши керак.