Бугун "Қозон Арена"да Россия ва Эрон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Ушбу баҳс олдидан эронликлар етакчиси Сердар Азмун ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоамиздаги барча футболчилар, дарвозабондан бошлаб, ҳужумчига қадар - юлдузлардир.
Дунё даражасида қатнашаётганлар эса халқнинг катта эътиборига тушмоқда. Бизнинг вазифамиз - мураббийнинг айтганини қилган ҳолда ўйинда яхши иштирок этиш", - дейди Азмун.