Германиянинг "Хоффенхайм" жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўзининг "Бавария" билан келишувга эришган ҳақидаги маълумотларни рад этди.
"Буларни эшитиш кулгили. Айтиб ўтаман, ҳеч қандай таклиф ҳам, мен томондан боғланиш ҳам бўлмади. Сизларга эса ёзиш учун ҳеч қандай фактлар йўқлиги жуда ёмон.
"Хоффенхайм"ни 7 йилдан бери шуғуллантираман. Бу ерда бахтлиман", – дейди Нагельсманн.