Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси бош мураббийи Славен Билич клуб ва Англия термаси дарвозабони Жо Хартни қўйиб юбормоқчи эмас.
"Харт нархланмайди. Сиз бу саволни осонликча бердингиз. У ҳолда, Харри Кейнни ҳам нархланмаслиги ҳақида нега сўрамаяпсиз?
Англия ва Словения термалари ўртасидаги ўйинни кўрдим, Харт энг яхшиси бўлди.
Жо танқидларга яхши эътибор берди, бироқ у буюк. Мен унинг нафақат дарвозабонлик, балки, бошқа сифатлари ҳақида ҳам гапиряпман. У ҳақиқий профессионал. Ҳар доим жамоадошлари ҳақида ўйлайди", - дейди Билич.