Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Металлург»: Сўнгги сонияларда ғалаба қўлдан бой берилди

Баҳо:
+ | -

“Металлург” доимо гранд жамоаларга жиддий рақобат кўрсатиб келганлиги билан ном қозонган. Беш карра Ўзбекистон чемпиони, бу йилги мамлакат кубоги финалчиси – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган бу галги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади.

Жамоалар илқ дақиқаларданоқ очиқ футбол намойиш этишга киришиб кетишди. Учрашув дебютида бироз ҳудудий устунлик меҳмонлар томонида, аммо майдон эгалари ижобий натижага уриниши ва иштиёқи борасида қалдирғочлардан асло ортда қолишмади. Биринчи хавфли ҳужумни меҳмонлар 9-дақиқада ташкил этишди ва Достон Ҳамдамовнинг қанотдан жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Шоҳруз Норхонов боши билан уриб дарвоза тўрига туширди. Бироқ бу вазиятда “Бунёдкор” ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан, гол инобатга олинмади.

Учрашувнинг 22-дақиқасида мезбонларнинг ҳужуми жуда хавфли кўриниш олди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда Аюбхон Нўъмонов бош билан тўпни дарвозанинг яқин бурчагига тўғрилаб йўналтирди. Меҳмонлар посбони Суҳробжон Султонов дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтаришга эришди.

31-дақиқада “Бунёдкор” ажойиб имкониятга эга бўлди. Достон Ҳамдамов икки ҳимоячи орасидан ўтиб дарвозанинг олис бурчагига тўпни йўналтирганди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи таймни “Металлург” кескин ҳужумлар билан бошлади. Биринчи бўлимдан меҳмонларнинг обрў-эътибори, нуфузининг сусти боис ҳаяжон бекободликларга халақит берган бўлса, танаффусдан кейин улар ўз кучларига ишонган ҳолда майдонга чиққанлиги яққол кўзга ташланди. Тез орада бу ўйинда ҳам ўз аксини топа бошлади. 48-дақиқада бекободликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Муроджон Тошматов тўпни жарима майдонига етказиб берганда ҳимоячилар хатога йўл қўйишди ва Зоҳид Абдуллаевга тўпни дарвоза томон тепиш имкониятини беришди. Зоҳиднинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Пойтахтликлар ҳам қараб туришмади. Ҳужумларга ҳужум билан жавоб қайтарган қалдиғочлар айниқса Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуровларнинг маҳорати эвазига майдон марказини қўлга олишга муваффақ бўлишди. 62-дақиқада Отабек Шукуров мезбонлар дарвозабони билан яккама якка чиқиб, вазиятдан фойдалана олмади. Учрашувнинг иккинчи тайми кескин ва қарама қарши ҳужумлар остида ўта бошлади. Мезбонлар асосан қарши ҳужум тактикасига таянишди. Биргина Санжар Қодирқулов икки дақиқа орасида икки марта қанотлардан рейдни амалга оширди, бироқ ҳар сафар у тўпни шерикларига аниқ ошириб беришда янглишди.

70-дақиқада бекободликлар ҳисобни очиш имкониятини кўкка совуришди. Аюбхон Нўъмонов жарима майдони ичида ўзи тўпни тепиши мумкин бўлган вазиятда уни шеригига қолдирди, бироқ Саржар Қодирқуловнинг тўпга айланма ҳаракатда берган зарбаси ноаниқ чиқди.

Ва ниҳоят “Металлург”нинг саъйи ҳаракатлари 73-дақиқага келганда ўз самарасини берди. Жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев “Бунёдкор” посбонининг олдинга чиқиб кетганлигидан унумли фойдаланиб, тўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига йўллади. Ўткирроқ бурчак остида тепилган тўп кўпроқ шерикларга тўп оширилишидек туюлганди. Бу эса меҳмонлар дарвозабонини ҳам чалғитиб қўйди ва тўп дарвозанинг олис бурчагига бориб тушди – 1:0.

Воқеалар ривожининг бундай тус олиши меҳмонларни асло қаноатлантирмасди ва улар катта куч билан тинимсиз ҳужумларга ташланишди. Мураббий таркибда бир йўла уч нафар футболчини алмаштирганлиги ҳам темпнинг янада ошиб кетишига олиб келди. Биргина “Металлург”нинг собиқ тўпурари Шаҳзодбек Нурматов яқин масофадан икки марта тўп киритиш имкониятини кўкка совурди. Мезбонлар ғалабага яқин туришганди. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақти ҳам поёнига етиб бораётган бир пайтда ҳимоя вакилларининг консентрацияси бир зумга йўқолди ва улар ўнг қанотдан ёш, иқтидорли Фаррух Икромовнинг рейдини ўтказиб юборишди. Дарвозабон билан яккама якка чиққан Фаррух қалдирғочларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

“Металлург” – “Бунёдкор” – 1:1.   14.10.2017 йил. 15:30. Бекобод. 1235 томошабин.

Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов – 8,2, Анвар Маражабов – 8,6, Зиёдулла Абдураҳмонов – 8,6, Акбар Шукуруллаев – 9.

Назоратчи ҳакам: Шамил Жумаев.

ЎзПФЛ вакили: Наил Лутфулин.

Голлар: 1:0 – Зоҳид Абдуллаев (73), 1:1 – Фаррух Икромов (90+3). 

“Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 2. Аброр Хусинов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 88), 15. Зоҳид Абдуллаев (38. Муҳаммаджон Султонов, 90+2), 19. Алишер Зиёвуддинов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.

Заҳира: 25. Тимурбек Тўйчиев, 5. Жасур Аҳмедов, 16. Сирожиддин Аллаев, 34. Зухрилло Бобоев,.

“Бунёдкор”: 32 Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акромжон Комилов, 6. Анвар Ғафуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 21. Дилшодбек Аҳмадалиев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (15. Фаррух Икромов, 76), 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов (14. Воҳид Шодиев, 74), 77. Шоҳруз Норхонов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 59).

Заҳира: 25. Муроджон Зуҳуров, 3. Исломбек Қобилов, 28. Давронбек Умиров, 30. Хуршид Ғиёсов.

Огоҳлантириш: Зоҳид Абдуллаев (80), Дилмурод Каримов (90+1), Отабек Шукуров (90+2).

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:38, 15.10.2017.
Ўқилди: 2503 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.