Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бизни тарихга киритган ўйин: Ўзбекистон – Иордания

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик мусобақалардаги энг яхши натижасини 1994 йил Хиросимада қўлга киритган. Ўшанда футболимизнинг «Олтин авлоди» Осиё ўйинларининг футбол мусобақаларида чемпионликни қўлга киритган. Ундан кейин эса узоқ вақт йирик турнирларда муваффақиятсизликка учрадик. 2011 йилда эса терма жамоамиз Қатарда ўтган Осиё Кубогининг ярим финалигача етиб борганди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Австралияга 0:6 ҳисобида имкниятни бой берган бўлишса-да, футболчиларимиз тарихимиздаги энг яхши натижани айнан ўша мусобақада қайд этишганди. Биз учун тарихий бўлган баҳсда терма жамоамиз Иордания билан ўйнаганди…
ИШОНЧЛИ ОДИМ
Қатардаги мусобақанинг очилиш маросимидаёқ Ўзбекистон Осиё футоблига бефарқ бўлмаган футбол жамоатчилигининг эътиборига тушиб улгурганди. Очилиш маросими ажойиб тарзда ўтказилган ва унда Қатар ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келганди. Ўйин ўз майдонида кечгани сабаб кўпчилик Қатарнинг имкониятларини юқори баҳолаганди. Учрашувни томоша қилиш учун ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ҳам ташриф буюрганди. Вадим Абрамов бошчилигидаги футболчиларимиз эса тўп назоратига асосланган ҳужумкор ўйини билан Блаттерни ҳам ажаблантиришганди. У ўйиндан кейин шундай деганди: «Ўзбекистон бундай ўйини билан чемпион бўлади». Гуруҳда йигитларимиз Хитой, Қатар ва Қувайт билан ўйнашаганди. Қатарга қарши илк ўйинда Одил Аҳмедовнинг фантастик голини эсласангиз керак. Иккинчи турда Қувайт ҳам мағлуб этилган ва учинчи турдаги Хитойга қарши дуранг Абрамов шогирдларига гуруҳдаги биринчи ўринни тақдим этади.
ЯШАВОР, КРУШEЛЬНИЦКИЙ!
Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиққан футболчиларимиз чорак финалда Иордания билан тўқнаш келишганди. Айнан мана шу ўйин биз учун тарихий эшикларни очганди. Мураббий гуруҳ босқичида бирор марта майдонга тушмаган Улуғбек Бақоевни асосий таркибда майдонга тушуради. Улуғбекнинг Осиё Кубогига боришининг ўзи қизиқ воқеа бўлганди. Мусобақа олдидан таркибга киритилган марказий ҳимоячги Ярослав Крушельницкий жароҳат олган ва унинг ўрнини тўлдириш керак эди. Ҳужумкор ўйинни ёқтирадиган мураббийимиз эса ҳимоячининг ўрнини ҳимоячи билан тўлдириб ўтирмади. Ҳужумчи Улуғбек Бақоевга қўнғироқ қилиб, Қатарга боришини айтди. Бақоев шу сабаб ҳимоячиларга хос 2-рақамли футболкада ҳаракат қилганди мусобақада. Иорданияга қарши чорак финалнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаганди. Иккинчи бўлимни эса йигитларимиз жуда шиддатли бошлашади. Тайм бошланшидаёқ терма жамоамиз жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритади. Сервер Жепаровнинг узатган тўпини Улуғбек Бақоев елкаси билан дарвозага жойлаб қўяди. Бу ҳужумчимизнинг кейинроқ Эрон дарвозасига урган голига жуда ўхшаб кетганди. Ўша голдан кейин стадиондаги ва телевизор қаршисидаги мухлисларнинг хурсандчилигини тасаввур қилаверинг. Лекин футболчиларимиз хурсандчиликка берилиб кетишмаганди. Рақиб тўпни марказдан киритиб берганидан кейин тўпни бизникилар эгаллаб олиб, Жасур Ҳасанов қанотдан олдинга ташланади. Унинг жарима майдончасига ерлатиб узатган ажойиб тўп узатишини эса яна Бақоев дарвозага жойлаб қўяди. Бундай ҳужумлар ва голлардан рақиб шокка тушиб қолган, мураббийнинг топқирлиги эса бизга натижани тақдим этганди. Бироқ бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмасди.
КУРАШ КEЙИН БОШЛАНДИ
Голдан кейин бироз тушкунликка тушган Иордания кейинчалик ўзига келиб, ҳужумга зўр беради. 58-дақиқага келиб, рақиб ҳисобни қисқартиради. Бунгача Игнатий Нестеров жароҳат олганди. Ўйинни жуда яхши ўтказган Саҳоб Жўраев рақиб ҳужумини қайтариш вақтида Нестеровнинг қўлини тепиб юборган ва посбонимиз жароҳат олганди. Голдан кейин Абрамов Нестеровнинг ўрнига Темур Жўраевни тушуришга қарор қилади. Темур деярли ярим соат давомида ишончли ўйнаб, рақиб ҳужумларини қайтаришда фаол бўлганди. Бутун мусобақа давомида Одил Аҳмедовнинг ҳимоя марказида ўтказганини эслатиб ўтиш керак. Иорданияга қарши ўйинда ҳам Одил жуда яхши ўйин кўрсатганди. Матонатли ҳаракат қилган футболчиларимиз ғалабани ушлаб қолган ва ўзбек футболида биринчи бўлиб Осиё Кубоги ярим финалига йўлланма олишганди.

Кейин эса… Кейин терма жамоамиз ярим финалда Австралия билан ўйнаб, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Чорак финалда жуда катта куч сарфлаган футболчиларимиз рақибга ҳеч қандай қаршилик қила олишмаганди. Бироқ учинчи ўрин учун Жанубий Кореяга қарши кечган баҳсда футболчиларимиз ирода кўрсатишганди. Рақиб биринчи бўлимдан кейин 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Иккинчи бўлим аввалида эса Александр Гейнрих иккита гол уриб, ҳисобни қисқартирганди. Ўйин 2:3 ҳисобида якунланган, лекин футболчиларимиз руҳий тушкунлик ҳолатидан чиқиб кетишганининг ўзиёқ тақсинга сазовор.

Осиё Кубоги-2011, чорак финал
21 январь. «Халифа» стадиони. 16 073 томошабин
ЎЗБЕКИСТОН – ИОРДАНИЯ 2:1
Голлар: Улуғбек Бақоев (46, 49) – Башар (58).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Тимур Жўраев, 62), Шавкат Муллажонов, Одил Аҳмедов, Саҳоб Жўраев, Азизбек Ҳайдаров, Санжар Тусунов, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Станислав Андреев, 57), Александр Гейнрих (Анзур Исмоилов,76), Улуғбек Бақоев.
Иордания: Амир Шафи, Муҳаммад Мунир, Сулаймон Салмон, Муҳаммад Дмейри, Башар Ёсин, Шади Ҳашҳаш (Абдуллох Диб, 64), Баҳо Абдулраҳмон, Амир Диб, Ҳасан Абдулфаттоҳ, Аҳмад Абдулҳалим, Моаяд Абукешек (Ҳижаҳ, 76).
Огоҳлантиришлар: Улуғбек Бақоев, (47), Санжар Турсунов, (90+3) — Сулаймон Салмон, (74).

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 14:50, 19.10.2017.
Ўқилди: 8639 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.