Каталониянинг "Барселона" жамоасининг бир неча футболчиси Испания кубоги доирасида "Мурсия"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.
Sport.es нашри хабарига кўра, Эрнесто Вальверде Лео Месси, Луис Суарес, Андрес Иньеста, Серхио Бускетс, Паулиньо, Самуэль Умтити ва Марк Андре Тер Штеген каби футболчиларга дам беришга қарор қилган.
Юқоридаги футболчилар ўйин учун тайёргарликда қатнашмайди.