Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Жаҳон чемпионати тарихидаги дебютантлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мана, ЖЧ финал раунди географиясининг ҳар 4 йилда кенгайиши анъанаси Россия-2018да ҳам давом этадиган бўлди.

Маълумот учун айтиш керак, 1930 йили футбол бўйича жаҳон форуми йўлга қўйилганидан буён жами 81та миллий жамоага финал босқичида ўйнаш насиб этди.

Алоҳида факт шуки, жаҳон биринчилиги бирор марта дебютант иштирокчисиз ўтган эмас. Табиийки, жамоалар ўзлари учун дебют турнирда қандай каромат кўрсатганига бирров назар солиш қизиқарли, албатта.

Хуллас, soccer.ru сайти айнан ЖЧ дебютантларини тартиб бўйича тузиб чиқди.

ЖЧ-30

13та дебютант жамоа: Аргентина, Бельгия, Боливия, Бразилия, Мексика, Парагвай, Перу, Руминия, АҚШ, Уругвай, Франция, Чили, Югославия

Тушунарлики, футбол тарихидаги биринчи жаҳон чемпионатида иштирок этган барча жамоалар янги турнирнинг илк дебютантлари ҳисобланади. Аслида ФИФА мундиалга ўзининг барча аъзоларини таклиф қилган, ҳаттоки, ўша вақт ҳали ассоциация таркибига кирмаган Британия жамоаларига ҳам чорлов юборганди.

Бироқ Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия миллий термаларидан бирдек қатъий жавоб олади - «Йўқ». Натижада илк ЖЧга Европадан атиги 4та жамоа боради - Бельгия, Руминия, Франция ва Югославия термалари.

Айтиш жоиз, «кўҳна қитъа» вакиллари мундиалда қатнашиш йўлида нақ бир ой денгизда «сайр» қилишади (Уругвайга кемада 15 кунда етиб боришади ва қайтишга ҳам шунча вақт сарфлашади). Мезбон Уругвай термаси эса жаҳон чемпиони мақомини олган илк дебютант жамоага айланади.

ЖЧ-34

10та дебютант жамоа: Австрия, Венгрия, Германия, Миср, Испания, Италия, Голландия, собиқ Чехословакия, Швейцария, Швеция

Навбатдаги турнирнинг Европада ташкиллаштирилиши иштирокчилар таркибига жиддий таъсир қилади: 16та жамоадан 12таси «кўҳна қитъа» вакили эди. Умуман, иккинчи мундиалда аввалгисида ҳам қатнашган жамоалардан атиги 6таси кўриниш беради: Аргентина, Бразилия, Бельгия, Руминия, АҚШ ва Франция. Миср термаси эса жаҳон биринчилиги асосий босқичида ўйнаган Африканинг илк вакили номини олади. Якунда 4 йил аввал кузатилганидек, чемпионлик ҳам мезбон, ҳам дебютант сифатида қатнашган жамоага насиб этади - Италия термаси.

ЖЧ-38

4та дебютант жамоа: Голландия Жанубий Ҳиндистони (Индонезия), Куба, Норвегия, Польша

Урушгача бўлган охирги жаҳон чемпионатида атиги 4та жамоа дебют қилади. Улардан бири - Голландия Жанубий Ҳиндистони (ҳозирги Индонезия) термаси атиги 1та ўйин билан чекланади - 1|8 финалда Венгрия жамоасига 0:6 ҳисобида ютқазади. 1938 йилдан кейин жаҳон чемпионатига бирор марта чиқишмаган кубаликлар эса ўша биринчиликда энг яхши дебютант бўлишганди.

Норвегия ва Польша термалари тегишлича Италия ҳамда Бразилия жамоаларига кескин кураш тақдим этади, аммо ҳар иккиси қўшимча бўлимларда фаворитларга йўл бўшатишдан бошқа чора тополмайди. Хусусан, поляклар ва бразилияликлар ўртасидаги учрашувда 5:6 ҳисоби қайд этилганди.

Хуллас, Польша ва Норвегия термалари илк «плей-офф» раундидаёқ курашдан четга чиқади, Куба миллий жамоаси эса руминларга қарши кечган такрорий ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл очади.

Тўғри, орол мамлакат вакиллари бу босқичда Швеция термасидан қақшаткич зарба қабул қилиб олади - 0:8. Умумий ҳисобда айтсак, дастлабки 3та мундиалда жами 27та миллий жамоа иштирок этган - бу ҳозиргача ЖЧ юзини кўрган қатнашчиларнинг нақ 33 фоизига тенг демакдир.

ЖЧ-50

1та дебютант жамоа: Англия

Урушдан кейинги илк ЖЧда биргина Англия термаси дебютант сифатида ўйнайди. Бироқ инглизлар гуруҳ босқичидан кейиноқ Бразилия-50 билан хайрлашишади. АҚШ термасининг футбол кашфиётчилари устидан қозонган ғалабаси айнан ўша мундиалда кузатилади ва XXI асрда бу ҳақда ҳаттоки, алоҳида фильм суратга олинди - «Уларнинг ҳаёт ўйини». Аслида Бразилияда дебютантлар кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ Шотландия термаси олдига маҳаллий футбол ассоциацияси раҳбарлари тўсиқ қўйишади, Ҳиндистон ва Туркия жамоалари эса молиявий етишмовчилик сабаб, Жанубий Америка сафаридан ти-йилади. Дарвоқе, ҳиндлар шу-шу    мундиал яқинига ҳам йўламаяптилар. Шунингдек, Португалия термаси шотландлар ўрнини тўлдириш таклифини қабул қилмаганди.

ЖЧ-54

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:04, 23.10.2017.
Ўқилди: 3451 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.