"Манчестер Юнайтед" жорий мавсум охирида бош мураббий Эрик тен Хаг билан хайрлашиши мумкин. Унинг ўрнига манкунианликлар италиялик машҳур мутахассис Антонио Контени кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда у ишсиз. "Қизил иблислар" Конте учун унинг хизматларига қизиқиш билдираётган "Наполи" билан рақобатлашишга тайёр.
Манкунианликлар Антониога 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Англия Премер-лигасининг 34-туридан кейин “Манчестер Юнайтед” турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.