Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Деле Алли харид қилинишини истайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.
Бироқ Лондон клуби Алли билан шартнома узайтирилишини истамоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, «шпорлар» унинг ҳафталик маошини 150 минг фунт стерлинггача оширмоқдалар. Айни пайтда у ҳафтасига 50 минг олмоқда. Бордию, Аллининг маоши кўтарилмаса, у «Тоттенхэм»ни тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, унинг келишуви 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.